Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мўйноқда «Future Muynak» IT-маркази очилди

Мўйноқда «Future Muynak» IT-маркази очилди

Фото: ТАТУ Нукус филиали матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг ташаббуси асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманида «Future Muynak» IT-маркази ва Book cafe объектлари фойдаланишга топширилди. Бу ҳақида ТАТУ Нукус филиали матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ТАТУ Нукус филиали матбуот хизмати

Мазкур IT-марказда Мўйноқ ёшлари 2D график, 3D моделлаштириш, анимация, веб-дизайн, дастурлаш, фото расмларни қайта ишлаш бўйича ўқитилади.

Шунингдек, Book cafeда адабий илмий китоблардан кенг фойдаланиш имконияти яратилган.

Маълумот учун айтиш керакки, «Future Muynak» IT-маркази тренерлари учун ТАТУ Нукус филиали профессор-ўқитувчилари томонидан мунтазам семинар-тренинглар ташкил этиб келинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг