Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Mobiuz компанияси Сирдарё аҳолиси учун қўнғироқларни бепул қилди

Mobiuz компанияси Сирдарё аҳолиси учун қўнғироқларни бепул қилди

Mobiuz мобил оператори Сирдарё вилоятининг бир қатор ҳудудларида алоқани тиклади ҳамда вилоят аҳолиси учун қўнғироқларни нархланмайдиган қилди.

Қайд этилишича, Сардоба сув омбори тўғонидан сув тошқини юзага келиши оқибатида ушбу ҳудудлардаги уяли алоқа билан таъминлашга ҳам таъсир кўрсатди. Mobiuzнинг 14 та база станцияси фаолиятини тиклаш учун компания мутахассислари томонидан тезкор техник ишлар олиб борилган. Электр энергияси узилган ҳудудларда дизель-генератор ускуналари орқали станциялар фаолияти таъминланиб турилмоқда. Энг катта талофат кўрган ҳудудлардаги яна 5 та объектда сув босиши оқибатларини бартараф қилиш ишлари билан бир маромда алоқа тикланади.

Mobiuz мобил оператори сирдарёликларга ёрдам қўлини чўзган ҳолда қўнғироқлар ноль қийматидаги нархлашга ўтганлигини маълум қилди. Яъни, компаниянинг ҳар қандай тариф режасидан фойдаланаётган аҳоли дақиқалар тўплами якунлангандан кейин май охиригача Ўзбекистон бўйича чексиз қўнғироқларни амалга ошириши мумкин.

«Сирдарёликлар учун ўз яқинлари, хайрихоҳлар, давлат органлари билан доимий алоқада бўлиш жуда муҳим. Шунинг учун Mobiuz меҳр ва эътибор кўрсатган ҳолда вилоят аҳолиси учун тариф режасидан қатъий назар чексиз қўнғироқларни амалга оширишни йўлга қўйди. Бундан ташқари, компания ва ходимлар талофат қурбонларига ҳайрия ёрдамини кўрсатиш мақсадида пул маблағларини йиғмоқда. Бу ҳақида ижтимоий тармоқларимиздаги расмий саҳифаларда батафсил маълумот берамиз», - дея изоҳлади компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг