Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллионлаб смартфон эгаларининг шахсий маълумотлари хавф остида

Миллионлаб смартфон эгаларининг шахсий маълумотлари хавф остида

Фото: «Moi-portal.ru»

«Android» операцион тизимида ишловчи смартфонларнинг ўн миллионлаб эгалари тўғрисидаги маълумотлар хавф остида қолди. «Cybernews» портали жами 69 миллионта қурилмага ўрнатилган потенциал хавфли дастурлар рўйхатини тузиб чиқди. 22 апрель куни чоп этилган материалнинг янгиланган талқинига кўра рўйхатга 101 та дастур киритилган.

Уларнинг ҳаммаси «Google Play Store» орқали тарқалган. Бунда ишлаб чиқарувчилар гуруҳи бегоналарнинг дастурларини ўғирлаб ёки кўчириб олишган ва уларни ўзаро мувофиқлаштиришган. Дастурларнинг хавфи шундаки, ишга туширишдан олдин улар фойдаланувчилардан смартфонда сақланаётган шахсий маълумотлар ва камерага киришга рухсат беришни талаб қилишади.

«Cybernews» тадқиқотчиларининг таъкидлашича, рўйхатдаги дастур фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотлар хавф остида. Негаки, ишлаб чиқарувчилар камера, микрофон, фотосуратлар, электрон почта, шунингдек, етказиб берилган манзиллар ва тўлов маълумотларидан ўз мақсадларида фойдаланиши мумкин.

Рўйхатга турли мавзудаги кўплаб дастурлар киритилган. Масалан, Minecraft ўйини учун модалар (Mod for Minecraft, Mods For Minecraft Animals 2019), метроном (Metronome And Tuner For Instrument), QR-код учун сканерлар (QR Code Scanner & Barcode Reader, Product Checker) ва ҳоказо.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг