Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Microsoft» муҳандислари кўзи ожизлар учун VR-ҳасса яратди

«Microsoft» муҳандислари кўзи ожизлар учун VR-ҳасса яратди

Фото: «Hi-News»

«Microsoft» компанияси кўриш қобилияти йўқ ва паст бўлган одамлар учун виртуал реалликни яратди. Эндиликда кўзида нуқсони бор одамлар VR-ҳассадан фойдаланган ҳолда номаълум бўлган йўлларнинг виртуал реалликни яратиб, ундан бемалол ҳеч қандай хавф-хатарсиз ўтиб олиши мумкин, деб хабар берди «Hi-News».

Мазкур тизим ҳассани ушлаб туришга мўлжалланган узун металл стерженли белбоғдан, шунингдек, «HTC Vivi» моделидаги VR-шлемдан иборат. Фойдаланувчи VR-ҳасса ёрдамида атрофни пайпаслаганча одатдагидек ҳаракатланади. Бирор объектга яқинлашганида эса, ҳассага ўрнатилган вибромотор тўқнашиш ҳақида огоҳлантириш бериб, қимирлайди ва бу орқали фойдаланувчини керакли вақтда тўхтатади. Шу билан бирга шлемдаги наушниклар овоз характеристикасига боғлиқ шовқин чиқаради. Фойдаланувчи бу орқали ниманинг устида юриб кетаётганини, масалан, гилам ёки плитка эканлигини сезади, олдинда тўсиқлар борлигини тушунади.

Айни вақтда тизимда деворларни аниқлаш борасида бироз қийинчилик бор. Бу каби тўстиқларни VR-ҳасса ёрдамида пайпаслаш мумкин, бироқ гарнитура керакли овозни қийинчилик билан тарқатмоқда.

Шундай бўлса-да, тизим кўриш қобилияти паст инсонларга янги йўналишлар бўйлаб ҳаракатланишда ҳеч қандай хавф ва стрессга тушмасликларида ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг