Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«MIB Portal» электрон дастури жорий қилинди

«MIB Portal» электрон дастури жорий қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 11 август куни Бош прокуратура Академияси томонидан Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда Бюро фаолиятида тизимли равишда юзага келаётган камчиликлар ва муаммоларни олдини олишга қаратилган ўқув-семинар ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Бош прокуратура Академиясининг профессор-ўқитувчилари, Мажбурий ижро бюроси Марказий маҳкамаси ходимлари, Бюронинг барча вилоят ҳамда туман (шаҳар) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлимлари инспекторлари, давлат ижрочилари иштирок этдилар.

Ўқув-семинар давомида Бюро томонидан ишлаб чиқилган «MIB Portal» электрон дастури орқали ижро ҳаракатларини амалга оширишнинг самарадорлиги, алиментга оид ижро иш юритувининг ўзига хос хусусиятлари, ижро ҳужжатларини ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш, фаолиятида тизимли равишда йўл қўйилаётган камчилик ва юзага келаётган муаммоларнинг таҳлили, уларни бартараф этиш ва олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек мавжуд илғор амалий тажрибаларни Бюро фаолиятига янада кенгроқ оммалаштириш масалалари муҳокама этилди.

Тадбир якунида ходимларга соҳага оид қонунчиликдаги ўзгаришлар ва янгиликларни мазмуни ҳақида батафсил тушунтиришлар берилиб, вилоят студияларида қатнашаётган иштирокчилар томонидан амалиётда юзага келаётган муаммолар юзасидан савол-жавоблар ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг