Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Метеорологлар 5G дан хавотирда

Метеорологлар 5G дан хавотирда

Фото: «Sailing Magazine»

Бешинчи авлод мобил алоқа стандарти (5G) жорий этилса, атмосферани ўрганишга ҳамда об-ҳаво прогнозлари аниқлигига салбий таъсирини ўтказадими? «Euronews» ёзишича, метеорологлар ана шундан хавотирда.

Гап шундаки, 5G-тармоқлар ҳаво намлиги ҳақида маълумот тўпловчи микротўлқинли радиометрларга халақит ҳосил қилиши мумкин. Ёғин ёғишини олдиндан аниқлашда қўлланувчи атмосфера намлигини таҳлил қилувчи радиолокацион таҳлилда 24 Ггц.га яқин диапазондан фойдаланилади.

«24 Ггц.да сув буғи таралиши жуда кучсиз бўлгани учун уни жуда сезувчан асбоблардагина тутиш мумкин. Биз сув молекулаларига бошқа частоталарга ўтинглар деёлмаймиз-ку. Ҳолбуки, 5G мобил алоқаси учун бошқа диапазонлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Аммо алоқачилар худди шу диапазонга ёпишиб олишган», — дейди венгер метеорологи Беа Сабо.

Бешинчи авлод мобил қурилмалари ишлаб чиқаришда етакчилардан саналган «Huawei» компанияси «Euronews»нинг Венгриядаги бўлимига маълум қилишича, бу мамлакатда 5G учун 26 Ггц. частотадан фойдаланишга рухсат этилган. Венгрия алоқа ва ОАВ агентлиги маълумотларига кўра, 5G учун ажратилган бошқа частоталар метеорологлар ишлатаётган частоталардан янаям узоқроқ.

Жаҳонда 5G нинг ягона стандарти ҳозирча мавжуд эмас. Энг истиқболлиси сифатида 3,4-3,8 ГГц. диапазонидагилари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг