Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мексика Цукербергдан ёрдам сўради

Мексика Цукербергдан ёрдам сўради

Фото: «Prometheus.ru»

Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор «Facebook» асосчиси Марк Цукербергдан мамлакатнинг камбағал аҳолисини интернет билан таъминлашда ёрдам беришни сўради. Ушбу таклиф Цукерберг билан ўтказилган видеоконференция чоғи ўртага ташланди.

Обрадорнинг айтишича, Мексиканинг 20 фоиз аҳолиси интернетдан фойдаланиш имкониятига эга эмас. Бу аҳолининг энг қашшоқ қатлами.

Андрес Мануэль Лопес Обрадор 2018 йили президентлик самолётидан воз кечганди. У ўз қарорини мамлакатнинг камбағал аҳолиси олдида андиша қилиши билан изоҳлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг