Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марк Цукерберг Илон Маскнинг ишини қилди

Марк Цукерберг Илон Маскнинг ишини қилди

Фото: iXBT.com

Meta 11 мингдан ортиқ ходимини (жами ишчиларнинг 13 фоизи) бўшатади.

Bloomberg ёзишича, бу компания тарихидаги энг катта қисқартириш. Қолаверса, Meta янги ходимлар олишга қўйилган мораторийни узайтиради.

«Ушбу қарорлар ва қандай қилиб бу кўйга тушиб қолганимиз учун бор масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Бу ҳамма учун оғирлигини биламан, айниқса, қисқартиришга тушганларга ачинаман», — деди Meta раҳбари Марк Цукерберг.

27 октябр куни Twitter хўжайинига айланган миллиардер Илон Маск, харажатларни қисқартириш учун, компания ходимларининг ярмини ишдан бўшатишни режалаштирган.

Twitter компаниясида ишловчи жами 7 500 ходимнинг 3 700 нафари қисқартирилишини Bloomberg ва Financial Times манбалари тасдиқлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг