Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетида магистратура бўлими очилди

Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетида магистратура бўлими очилди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Рақамли трансформациядаги MBA» номидаги магистрлик дастури йўлга қўйилди.

Ушбу дастурда бизнесни бошқаришнинг асосий йўналишларидан ташқари сунъий интеллект, big data ва булутли ҳисоблаш мавзулари қамраб олинган. Шундан келиб чиқиб дастур «ABC MBA» деб ҳам номланади.

Дастурнинг мақсади тўртинчи саноат инқилобининг янги даврига қадам қўйган талабаларга менежерлик тафаккури ва конвергент муаммоларни ҳал қилиш қобилиятларини ривожлантириш, ҳамда техник, назарий ва амалий билимларни бирлаштириб, ташкилотларда рақамли бизнес трансформациясини лойиҳалаштириш, амалга ошириш ва бошқариш имкониятини беришдир. Дастур молиявий хизматлар, ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, меҳмондўстлик, таълим ва ҳукумат каби турли соҳаларда бизнесни рақамли трансформациясига ёрдам беради.

Ушбу кундузги таълим шаклидаги дастур келажакдаги инновацион ёш авлодни рақамли трансформация ва илғор технологиялари билан боғлиқ мисли кўрилмаган бизнес муаммоларни ҳал қилишга  ва рақамли технологиялар ва стратегияларни бизнесга самарали равишда бирлаштира оладиган профессионал менежерларни тайёрлашга мўлжалланган.

Ноёб таълим ва ўзаро алоқалар тажрибаси икки семестр давомида Тошкентда ва икки семестр давомида Кореяда тақдим этилади. Барча дарслар инглиз тилида олиб борилади. Дастур муваффақиятли якунлангач, Кореядаги INHA университети томонидан диплом берилади.

Аризалар 2021 йил 1 апрелдан қабул қилинади. Қабул шартлари ушбу ҳаволада: https://inha.uz/pages/216

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг