Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Kun.uz»нинг телеграм канали «Verified» белгисига эга бўлди

«Kun.uz»нинг телеграм канали «Verified» белгисига эга бўлди

Фото: «Kun.uz»

«Kun.uz» сайтининг телеграмдаги расмий канали (@kunuzofficial) махсус Verified (тасдиқланган) кўк белгига эга бўлди.

Эндиликда интернет фойдаланувчилари сайтнинг телеграмдаги каналини махсус кўк белги орқали бошқа сохта каналлардан осон ажратиб олишлари мумкин бўлади, дейилади сайт хабарида.

Бундай белги Ўзбекистонда шу вақтгача фақат президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати каналига (@shmirziyoyev) берилганди.

Қайд этилишича, шу кунларда «Kun.uz»нинг телеграмдаги каналида аъзолар сони 500 000 кишилик довондан ўтганди.

Маълум қилинишича, сайтнинг бошқа ижтимоий тармоқлардаги — Instagram, Facebook, YouTube, Twitter ва Одноклассники саҳифалари ҳам «Verified» белгисини олиб бўлган.

«Xabar.uz» жамоаси ҳамкасбларимиз — «Kun.uz» сайти ижодий жамоасини ушбу улкан ютуқ ва эътироф билан самимий қутлайди!

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг