Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Космос-2020»: кимлар қаерларга учмоқчи?

«Космос-2020»: кимлар қаерларга учмоқчи?

Фото: «Ridus»

«Space.com» портали 2020 йил учун режалаштирилган космик миссиялар рўйхатини эълон қилди.

2020 йилда Европа космик агентлиги (ЕКА) «Solar Orbiter» аппаратини Қуёш томон учирмоқчи. Йўлдош Қуёш орбитасига 0,284 астрономик бирлик масофасида, яъни Меркурий сайёрасидан ҳам яқинроқ боради.

Яна бир нечта автомат станция Марсга учирилади, хусусан, булар орасида Роскосмос ва ЕКАнинг «ЭкзоМарс-2020», NASAнинг «Марс-2020», шунингдек, Хитой, Япония ва БААнинг лойиҳалари бор. Буларнинг барчаси июль ва август ойларига мўлжалланган.

2020 йилда Ҳиндистон енгил синфдаги SSLV ракета-ташувчиларини биринчи марта синовдан ўтказади, Хитой эса Ойга бориб-қайтувчи «Чанъэ-5» миссиясини мўлжалламоқда.

АҚШ Халқаро космик станцияга астронавтларини ўз ракеталарида олиб боришни режалаштирган: «Boeing» ҳамда «SpaceX» компаниялари («Starliner» ҳамда «Crew Dragon» кемалари) ана шу миссияга бел боғлаган.

Қолаверса, 2020 йилда «Virgin Galactic» ҳамда «Blue Origin» компаниялари сайёҳлар учун космик маршрутларни ҳам ниҳоят ишга туширишга аҳд қилишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг