Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Космонавтика куни арафасида илк тижорий «Falcon Heavy» учирилди

Космонавтика куни арафасида илк тижорий «Falcon Heavy» учирилди

Фото: «Twitter»

Канаверал (АҚШ)да 11 апрель куни «Falcon Heavy» ракетаси учирилди, деб хабар бермоқда «SpaceX». Парвоздан сўнг орадан 7 дақиқа ўтиб ён тезлатувчилар, яна икки дақиқадан кейин эса биринчи босқичнинг марказий блоки ерга муваффақиятли қўндирилди. Компания маълум қилишича, ҳар икки учоқ илк маротаба биргаликда муваффақиятли қўндирилмоқда.

Бу ракета-ташувчининг тижорий буюртма бўйича илк, тарихан эса иккинчи парвози.

Ушбу ракета Саудия Арабистонининг «Arabsat 6A» алоқа йўлдошини Ер орбитасига олиб чиқади. Йўлдош Яқин Шарқ, шунингдек, Африка ва Европа мамлакатлари учун телевизион ва телефон сигналлар узатиб, интернет билан таъминлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг