Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коинотга саёҳатни аукционда ютиб олиш мумкин

Коинотга саёҳатни аукционда ютиб олиш мумкин

Фото: «Zelenyikot.com»

Миллиардер Жефф Безоснинг Blue Origin компанияси онлайн-ким ошди савдосини ишга туширди. Унинг ғолиби New Shepard кемаси бортида йўловчи сифатида коинотга йўл олиши мумкин. Парвоз ёзнинг ўрталарига режалаштирилган, дейилади компания сайтида.

New Shepard кемаси 20 июль куни биринчи астронавтлар экипажи билан коинотга учади. Биз ушбу рейсда битта жойни онлайн-аукцион ғолибига тақдим этамиз, дейилади хабарда.

Ҳар бир инсон 19 майга қадар Blue Origin веб-сайтидаги ким ошди савдосида иштирок этиш учун ариза топшириши мумкин. Бунда иштирокчилар хоҳлаганча пул тикиши мумкин.

Дастлаб, маълумотлар сир тутилади. Aукцион иштирокчиларининг исмлари ва уларнинг таклифлари ким ошди савдоси бошланганда — 19 май куни эълон қилинади. Aукцион ғолиби 12 июнь куни аниқланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг