Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Карантин пайти: IT-Parkдан «Online Open Sessions» — янги қизиқарли лойиҳа!

Карантин пайти: IT-Parkдан «Online Open Sessions» — янги қизиқарли лойиҳа!

Фото: IT-Park ахборот хизмати

Бугун жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммога айланган коронавирус (COVID-19) пандемиясига қарши мамлакатимизда қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Республикамиз аҳолисини ушбу хавфдан ҳимоя қилиш, уни иқтисодиёт тармоқларига бўладиган салбий таъсирини юмшатиш бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва тизимдаги корхоналар томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, IT-Park янги «Online Open Sessions» лойиҳасини ишга туширди. Онлайн тарзда ўтказилаётган видеоконференцияга Ўзбекистон, Ҳиндистон, Россия ва бошқа давлатлардан таниқли ва нуфузли IT-мутахассислар ҳамда стартапчилар жалб қилинган. 

Дастурда ўрин олган маърузалар — стартапларга кўмак бериш ва ривожлантириш, венчур молиялаштириш, ахборот технологиялари, менежмент ва бошқалар.

Маърузалар Zoom платформаси орқали амалга оширилмоқда. Агарда cиз «Online Open Sessions»да иштирок этишни хоҳласангиз, ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг. 

Онлайн-маърузаларнинг дастури ва жадвали:

  1. Мавзу: «Маҳсулотни қандай «ўлчаш» мумкин?». Спикер: Бобур Нурмуҳаммедов. Санаси: 01.04.2020. Вақти: 18:30;
  2. Мавзу: «Growth Hacking». Спикер: Бобур Нурмуҳамедов. Санаси: 03.04.2020. Вақти: 18:30;
  3. Мавзу: «Online Open Pitch». Спикерлар: стартапчилар. Санаси: 04.04.2020. Вақти: 11:00;
  4. Мавзу: «How the market works and how to indentify it». Спикер: «iCreate» вакили (Ҳиндистон). Санаси: 06.04.2020. Вақти: 18:30 (дастлабки кўрсатилган);
  5. Мавзу: «Startup Advice». Спикер: Абдулаҳад Қўчқоров. Санаси: 07.04.2020. Вақти: 16:00;
  6. Мавзу: «Methodology of CustDev». Спикер: «iCreate» вакили (Ҳиндистон). Санаси:10.04.2020. Вақти: 18:30 (дастлабки кўрсатилган);
  7. Мавзу: «Online Open Pitch». Спикерлар: стартапчилар. Санаси: 11.04.2020. Вақти: 11:00;
  8. Мавзу: «Creating a Business Model Canvas». Спикер: «iCreate» вакили (Ҳиндистон). Санаси: 13.04.2020. Вақти: 18:30 (дастлабки кўрсатилган);
  9. Мавзу: «Startup Advice». Спикер: Абдулаҳад Қўчқоров. Санаси: 14.04. Вақти: 16:00;
  10. Мавзу: «Startup’s Financial Mechanics». Спикер: «iCreate» вакили (Ҳиндистон). Санаси: 17.04.2020. Вақти: 18:30 (dastlabki ko‘rsatilgan);
  11. Мавзу: «Online Open Pitch». Спикерлар: стартапчилар. Санаси: 18.04.2020. Вақти: 11:00;
  12. Мавзу: «Startup Advice». Спикер: Абдулаҳад Қўчқоров. Санаси: 21.04.2020. Вақти: 16:00;
  13. Мавзу: «Digital Marketing». Спикер: Александр Соловьёв («Qmarketing», Россия). Санаси: 23.04.2020. Вақти: 18:30;
  14. Мавзу: «Online Open Pitch». Спикерлар: стартапчилар. Санаси: 25.04.2020. Вақти: 11:00;
  15. Мавзу: «Startup Advice». Спикер: Абдулаҳад Қўчқоров. Санаси: 28.04.2020. Вақти: 16:00;
  16. Мавзу: «Customer Development». Спикер: Данил Коновалов (Интернет-ташаббусларни ривожлантириш жамғармаси эксперти, Россия). Санаси: 29:04. Вақти: 18:30.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг