Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда ҳам «Uzdigital TV» хизматлари йўлга қўйилди

Жиззахда ҳам «Uzdigital TV» хизматлари йўлга қўйилди

Фото: «РРТМ» ДУК матбуот хизмати

«Uzdigital TV» масъулияти чекланган жамиятининг Жиззах шаҳридаги савдо ва хизмат кўрсатиш офиси очилиб, ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда «РРТМ» ДУК матбуот хизмати хабар берди.

Рақамли ТВнинг тижорат теледастурлари вилоятдаги Жиззах радиотелеузатиш марказидан 37 ва 42 ТВК частоталарда ёпиқ форматда узатилмоқда. Энди вилоят аҳолиси ушбу теледастурларни «Uzdigital TV» МЧЖнинг ҳудудда очилган хизмат кўрсатиш марказига ташриф буюриб, хизматларга уланган ҳолда кўришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Uzdigital TV» бугунги кунда «РРТМ» ДУК билан ҳамкорликда республикада хизмат кўрсатиш ҳудудларини кенгайтириш ишларини олиб бормоқда. Ҳозирда ташкилотнинг Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қарши, Урганч ва Нукус шаҳарларида савдо ва абонентларга хизмат кўрсатиш офислари очилиб фаолият юритмоқда.

«Uzdigital TV» савдо офисларида пуллик телеканалларни қабул қилиш учун мослаштирилган рақамли тюнерларни сотиш, пуллик теледастурлар пакетларига улаш, шунингдек, малакали мутахассислар томонидан аҳолига зарурий маслаҳатлар бериш ва хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг