Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда «ютуб солиғи»ни жорий этишмоқчи

Жанубий Кореяда «ютуб солиғи»ни жорий этишмоқчи

Фото: «РИА Новости»

Жанубий Корея ҳукумати видеоконтент билан шуғулланувчи интернет-провайдерларга қўшимча солиқ солишни режалаштиряпти, дейилади «REGNUM» хабарида.

Янги солиқ чораси «YouTube» сингари ОТТ-провайдерларни қамраб олади.

Ҳукуматдагиларнинг фикрича, бундай сервислар туфайли анъанавий ОАВлар аудиториясини, давлат эса солиқларни йўқотмоқда. Корейс иқтисодчиларининг ҳисоблашича, «YouTube»га эгалик қилувчи «Google» ўтган йили Жанубий Кореянинг ўзидан 4,5 млрд. доллар ишлаган. Тўланган солиқ эса атиги 17 млн. доллар, дейилади хабарда.

Айтишларича, «ютуб солиғи» жорий этилса, тушган маблағ анъанавий рақамли ОАВни ривожлантириш мақсадларига ишлатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг