Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Корея тажрибаси ўрганиб қайтилди

Жанубий Корея тажрибаси ўрганиб қайтилди

Фото: ТАТУ

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети вакиллари 14-23 октябрь кунлари таълимнинг кредит тизимини жорий етишнинг хорижий тажрибаларини ўрганиш мақсадида Корея Республикасидаги етакчи университетларида бўлишди.

Фото: ТАТУ

ТАТУ ректори Тўлқин Тешабоев бошчилигидаги университет делегацияси, аввало, Жанубий Кореянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCA)да бўлди.

Шунингдек, ташриф давомида ТАТУда амалга оширилаётган «Интеграллашган ахборот тизими» лойиҳаси доирасида жорий этилиши режалаштирилган таълимни бошқариш дастурий таъминоти билан танишиш мақсадида Корея таълим ва тадқиқот ахборот хизмати маркази, Pohang фан ва технологиялар университети, Kyunghi университети, Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқилган таълимни бошқариш тизимига оид дастурий маҳсулотлар, Сеул рақамли университетида мавжуд академик кредит тизими, Кореянининг Олий таълим муассасаларида масофавий таълим дастурларида жорий этилаётган инновацион технологиялар билан танишилди.

Фото: ТАТУ

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида масофавий таълим йўналишида бир қанча амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, Сеул кибер университети билан масофавий таълим хизматларини ривожлантиришга қаратилган «blended learning» технологиясини жорий этиш бўйича музокаралар олиб бориляпти.

Ғуломжон Назаров,
ТАТУ матбуот котиби

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг