Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоий шаҳрида ихтисослаштирилган АКТ мактаб очилди

Навоий шаҳрида ихтисослаштирилган АКТ мактаб очилди

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Бугун, 30 январь куни Навоий шаҳридаги 8-сон умумтаълим мактаби негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Ж.Махсудов, Халқ таълими вазирлиги, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда бириктирилган ҳомий корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Мактабда замонавий информатика ва робототехника хоналари, рақамли кутубхона ташкил қилинди. Хоналар замонавий компютер техникалари, интерактив сенсорли доскалар, 3D принтер ва ардуино қурилмалари билан таъминланди.

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Илм масканида бу каби имкониятлар ўқувчиларнинг «Бир миллион дастурчиси» йирик лойиҳасида иштирок этиб, дастурлаш йўналишида ҳам ўз билим ва иқтидорларини намойиш этишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Жорий йилда давлат тест маркази томонидан танлов асосида мазкур илм масканининг информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган 2 та синфига 60 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг