Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«IT-Park»да БАА делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

«IT-Park»да БАА делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Фото: «IT-Park» матбуот хизмати

Кеча, 16 сентябрь куни Бирлашган Араб Амирликларидан БАА Келажак вазирлиги делегацияси энг яхши давлат мобиль иловаларини ишлаб чиқиш бўйича «mGovAward» танловини бошлаш юзасидан музокара ўтказиш мақсадида «IT-Park»га ташриф буюришди.

Учршувда «IT-Park» директори Фарҳод Ибрагимов ва бошқа вакиллар иштирок этдилар. Музокара давомида «mGovAward» республика танловини бошлаб берадиган ICTWEEK 2019 доирасида 26 сентябрь кунига мўлжалланган «mGovAward» конференцияси, шунингдек, танловнинг бошқа масалалари борасида ўзаро фикрлар алмашилди.

Муҳокама қилинган мавзулар юзасидан қуйидагиларга келишиб олинди:

  • 2019 йил 1 октябрдан 1 декабргача Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш;
  • 2019 йил 1 декабрдан 2020 йил 1 январгача танловга аризаларни қабул қилишни ташкил этиш;
  • 2020 йил март ойида мусобақанинг ғолибларини аниқлаш.

«ICTWEEK UZBEKISTAN 2019» 2019 йилнинг 24 сентябридан 27 сентябригача бўлиб ўтади. Ушбу тадбир: Саммит, Форум, Кўргазма, матбуот анжуманлари, шунингдек бошқа кўплаб тадбирлар, тақдимотлар ва акцияларини ўз ичига олади!

Эслатиб ўтамиз, «mGovAward» – бу университет талабалари орасида энг яхши давлат мобиль иловаларини ишлаб чиқиш бўйича республика танлови бўлиб, у Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ташкил этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг