Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«iPhone»даги барча маълумотларни ўғирлашнинг усули аниқланди

«iPhone»даги барча маълумотларни ўғирлашнинг усули аниқланди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Symantec» компанияси мутахассислари «Apple» қурилмаларидаги барча маълумотларни ўчириб ташлашда фойдаланиш мумкин бўлган нуқсонни аниқлади. «Trustjacking» номини олган нуқсон «iTunes Wi-Fi» технологиясида мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида «iOS» қурилмасининг эгаси маълумотларни жисмоний уланишни амалга оширмасдан туриб узатади, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, ёвуз ниятли кимсалар қурилма Wi-Fi тармоғига уланиш учун ишлаб чиқадиган калитларни эгаллаб олишлари мумкин. Бунда синхронлаш мунтазам амалга оширилгани сабаб, ҳужум бирданига содир бўлмаслиги ҳам мумкин.

Бу орқали эса смартфон ёки компютерда сақланаётган барча маълумотларга эга чиқиш, шунингдек, «қурбон»нинг барча ҳаракатларини кузатиш мумкин. Бундан ташқари ҳужум уюштирганларга дастурларни ўчириш ёки ўрнатиш имкониятини беради.

Қурилма номаълум уланишга «ишонч» билдирган ҳолда юқоридаги нуқсондан фойдаланиш мумкин бўлади. Шу сабабли янги «iPhone» гаджетларига уланишдан олдин доим «тасдиқлаш»ни бажариш лозим.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг