Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ипак йўли бўйлаб математик саргузаштлар

Ипак йўли бўйлаб математик саргузаштлар

Шу номдаги дастур доирасида ўзбек ва корейс ўқувчилари учрашишди.

Жанубий Кореянинг Инҳа университети қошидаги иқтидорли ўқувчилар учун мўлжалланган ўқув марказининг бир гуруҳ иқтидорли ўқувчилари ва уларнинг устозлари «Ипак йўли бўйлаб математик саргузаштлар» деб номланувчи дастур доирасида юртимизда меҳмон бўлиб туришибди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Сафар давомида меҳмонлар Ватанимизнинг диққатга сазовар жойларига ташриф буюриш билан бир қаторда, ўзбекистонлик иқтидорли ўқувчилар билан дўстлик ришталарини ўрнатмоқдалар.

Дастур доирасига кирувчи бир кунлик семинар-тренинг пойтахтимиздаги Ёшлар иттифоқи саройида бўлиб ўтди. Семинарда икки мамлакат ёшлари ахборот технологиялари ва математика соҳасида эришган ютуқлари билан ўртоқлашдилар.

Тадбирда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактаб ва пойтахтимиздаги 246-сон мактаб ўқувчилари, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг профессор ўқитувчилари, талабалари иштирок этдилар.

Тадбир доирасида иштирокчилар Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг урф-одатлари ва маданияти билан яқиндан танишишди. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида фаолият юритган профeссор Жeанам Парк семинар иштирокчиларига Ўбекистоннинг тарихий обидалари ва халқ амалий санъати ҳақида хақида маруза ўқиди.

Келгусида бундай дастурлар ҳамда дўстлик учрашувларини мазмун жиҳатидан бойитиш ва янада кенгайтириш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг