Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Instagram, Facebook ва WhatsApp тармоқларида носозлик кузатилди

Instagram, Facebook ва WhatsApp тармоқларида носозлик кузатилди

Фото: «РИА Новости»

Instagram, Facebook ва WhatsApp сервисларида носозлик ва узилиш кузатилди. Бу ҳақида машҳур интернет ресурсларидаги носозликларни кузатиб борадиган Downdetector сайти хабар бериб ўтди.

Маълум бўлишича, Instagram ижтимоий тармоғидаги носозлик Тошкент вақти билан 15.00да бошланган, Facebook эса Тошкент вақти билан 15.30да Россия, Италия, Греция, Буюк Британия, Франция, Германия, Нидерландия, Малайзия ва АҚШда яхши ишламай қолган.

Хабарда айтилишича, Instagram фойдаланувчиларининг 46 фоизи авторизация билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Яна 44 фоизи янгиликлар лентасининг юкланишида носозликка дуч келган бўлса, 10 фоиз фойдаланувчи Instagram сайтига ўтишда муаммога учраган.

Facebook билан боғлиқ шикоятлар эса сайтга кира олмаслик билан боғлиқ.

WhatsApp тармоғидаги муаммолар Тошкент вақти билан соат 16.00дан бошланган ва Испания, Португалия, Австрия, Швейцария, Италия, Малайзия, Сингапур ва БААда кузатилмоқда. Фойдаланувчиларнинг 86 фоизи серверга улана олмаётган бўлса, 6 фоизи авторизациядан ўта олмаяпти ва яна 6 фоизи мессенжернинг веб-сайтига кира олмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг