Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инҳа университети тайёрлов курсларига рўйхатга олиш бошланди

Инҳа университети тайёрлов курсларига рўйхатга олиш бошланди

Фото: «Inha.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети тайёрлов курсларига рўйхатга олиш бошланди. Тайёрлов курслари математика, инглиз тили, физика фанларидан бўлади.

Тайёрлов курсларига рўйхатга олиш 23 августгача давом этади.

Қайд этиш лозимки, тайёрлов курслари тингловчилари учун қатор имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг