Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инҳа университети талабаси Sturgeon Capital LTD компанияси грантини олди

Инҳа университети талабаси Sturgeon Capital LTD компанияси грантини олди

Фото: Инҳа университети матбуот хизмати

Компютер ва дастурий инженеринг факултетининг иккинчи босқич талабаси Амирбек Пўлатов Sturgeon Capital LTD компаниясининг ўқув гранти эгаси бўлди. Ушбу грант университетда ўқиш харажатларини қоплайди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори вазифасини бажарувчи Музаффар Жалолов сертификатни топшираркан, Амирбек Пўлатовга ўқишида катта муваффақиятлар тилади. Sturgeon Capital LTD Тошкент филиалининг бошқарувчи директори Алижон Равшановга эса миннатдорлик билдирди.

Фото: Инҳа университети матбуот хизмати

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик масалалари ва талабалар учун қўшма таълим дастурлари ва амалиётларни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, Sturgeon Capital – бу Марказий Осиё ва Кавказдаги Янги Ипак йўли минтақасига сармоя киритиш бўйича 10 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган инглиз инвестиция компанияси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг