Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Инҳа университети талабалари ноёб дастур яратишди

Тошкентдаги Инҳа университети талабалари ноёб дастур яратишди

Фото: «Mitc.uz»

Тошкентдаги Инҳа университетининг тўртинчи курс талабалари — Aбдуллоҳ Aсқаров, Шаҳобиддин Ўрмонов, Сардор Иброҳимов, Бедилбек Ҳамидов, Элдор Aбдуҳамидов, Шерзод Ниёзов профессор Френсис Тай бошчилигида C-Vision ноёб сунъий кўриш тизимини яратдилар. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

«Дастур одамнинг қарашини аниқлайди, унинг ҳис-туйғуларини танийди ва ушбу маълумотларни, масалан, реал вақтда маърузачининг маърузаси билан таққослайди. Ушбу хизмат маърузанинг ҳар сониясида тингловчилар томонидан идрок этиш ёки сезмаслик даражасини белгилайди» — дейди талаба Aбдуллох Aсқаров.

Дастур мобил ҳисобланиб, у мутлақо турли соҳаларда — таълим, хавфсизлик, рекламаларда ишлатилиши мумкин.

«Дастур катта тадбирларда хавфсизликни таъминлаш учун ишлатилиши ҳам кўзда тутилган. Масалан, бир неча сония ичида хизмат ҳиссиётларни таний олади ва таҳлил қилади, натижада спорт стадионида, концерт залида минглаб одамларнинг ниятларини аниқлаб бера олади. Дастур салбий ҳис-туйғуларга эга одамларни аниқлайди ва уларни алоҳида кластерга жойлаштиради. Бу хавфсизлик ходимларининг ишини анча енгиллаштиради», — дейди дастурчилар.

Бундан ташқари, уни таълим соҳасида қўллаш мумкин бўлиб, у талабаларнинг маъруза, дарс жараёнида қанчалик қизиқиш билан ўқитувчини тинглашаётганини аниқлайди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ўзларининг ижобий ҳаракатлари билан Варшавада бўлиб ўтган Microsoft Thenext AIGuardians-2019 халқаро сунъий интеллект танловининг финал босқичида иштирок етдилар ва бундай танловда биринчи маротаба иштирок этишларига қарамай, унинг ғолибига айландилар. Бундан ташқари, худди шу лойиҳа билан, талабалар Google TakeOff-2019 халқаро стартап танловида иштирок этиб, энг яхши 50 та лойиҳа қаторидан жой эгалладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг