Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск одам шаклидаги роботни тақдим этди

Илон Маск одам шаклидаги роботни тақдим этди

Tesla компанияси раҳбари Илон Маск инсон шаклидаги Optimus роботи прототипини тақдим этди.

«Tesla’даги сунъий интеллект куни» тадбирида робот саҳнага чиқиб, залдаги меҳмонлар билан саломлашди ва бироз рақсга тушди. Сўнгра Маск робот гулларни суғораётгани акс этган видеони кўрсатди.

Tesla AI Day 2022 тақдимоти видеоси The Verge нашрида чоп этилди.

Маскнинг сўзларига кўра, янги намуна компания ишлаб чиқаришни режалаштираётган намунага яқин, аммо мукаммалроқ. Тесла раҳбарининг сўзларига кўра, бир неча ҳафтадан сўнг Optimus мустақил юра олади.

«Менимча, Optimus беш ёки ўн йилдан кейин ақлбовар қилмайдиган даражада бўлади», дейди Илон Маск

Роботнинг нархи 20 минг доллар атрофида баҳоланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг