Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Huawei»дан янги смартфон: «P Smart 2021» билан танишамиз

«Huawei»дан янги смартфон: «P Smart 2021» билан танишамиз

Фото: «iXBT.com»

«Huawei» компанияси ўрта тоифага мансуб «Huawei P Smart 2021» смартфонини тақдим этди.

Компания 2020 йилнинг май ойида «Huawei P Smart 2020»ни чиқарганди.

«2021» — юқоридаги смартфоннинг ўринбосари. Экрани — 6,67-дюйм (Full HD+). Тўртталик камераси 48 Мп, 8 Мп, 2 Мп ва 2 Мп датчикларга эга. Фронтал камераси эса 18 мегапикселли.

Фото: «iXBT.com»

Смартфон процессори — Kirin 710A. «Huawei P Smart 2021» 5000 мАс сиғимли аккумулятордан қувват олади. Тезкор қувватлашни қўллайди — 22,5 Вт.

Смартфонга Huawei Mobile Services (HMS) сервиси AppGallery иловалар дўкони билан бирга ўрнатилган.

«Huawei P Smart 2021» Европа бозорида 229 евродан таклиф этилмоқда. Сотувга қора, тилларанг, яшил рангларда чиқади. Савдолар октябрь ойи иккинчи палласидан бошланиши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг