Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳокимликлар масъуллари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Ҳокимликлар масъуллари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Фото: «Mitc.uz»

Жорий йил 3 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари иштирокида малака ошириш ўқув-семинарида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов маъруза қилиб, ўқув-семинари иштирокчилари билан очиқ мулоқот ўтказди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Mitc.uz»

Тадбирда маъруза қилган АКТ вазири Шуҳрат Содиқов президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга 2019 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномаси бутун халқимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинганини ва Мурожаатда мамлакатимиз тараққиётининг муҳим йўналишлари, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган долзарб масалалар ўз аксини топганини таъкидлади.

Фото: «Mitc.uz»

Ўқув-семинарида Рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш, инсон фаолиятининг барча соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқариш ва бошқариш тизимларини автоматлаштиришда маҳаллий ҳокимликларнинг долзарб вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчилар билан бўлиб ўтган семинар очиқ мулоқот тарзида ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг