Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистон энг енгил йўлдошни фазога олиб чиқди

Ҳиндистон энг енгил йўлдошни фазога олиб чиқди

Фото: ISRO

Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) тарихдаги энг енгил йўлдошни Ер орбитасига олиб чиқди. Бу ҳақда ISRO матбуот хизмати хабар берди.

«Kalamsat-V2» орбита йўлдошининг оғирлиги атиги 1,26 килограмм. У томонлари 10 сантиметрлик куб шаклида ясалган.

Бироқ Ҳиндистон шу бир килолик йўлдошни деб 320 тонналик ракетани учиргани йўқ. Асосий юк — Ҳиндистон мудофаа вазирлигининг Ер сиртини мониторинг қилувчи 740 килограммлик йўлдоши саналди. Ҳарбийларнинг «Microsat-R» йўлдоши 274 километр баландликдаги қуйи орбитага чиқарилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг