Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистон электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги делегацияси билан учрашув ўтказилди

Ҳиндистон электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги делегацияси билан учрашув ўтказилди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 15 ноябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Ҳиндистон электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги хабар берди.

Учрашувда Ҳиндистон электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги депортаменти директори Раджив Кумар, Ҳиндистон дастурий технологиялар парки жамияти бош директори Омкар Рай, Илғор компьютер технологияларини ривожлантириш маркази  директори Навин Жайн ва бошқалар иштирок этишди.

Фото: «Mitc.uz»

Суҳбат давомида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Жумладан, Ўзбекистонда АТ-паркларни яратиш ва ривожлантириш, ТАТУ ҳузуридаги Жавоҳарлал Неру номидаги Ўзбек-Ҳинд ахборот технологиялари маркази базасида Ҳиндистоннинг Илғор компьютер технологияларини ривожлантириш маркази (C-DАС) ўқув дастури бўйича ихтисослаштирилган малака ошириш курсларини йўлга қўйиш ва электрон ҳукумат, ахборот технологиялари соҳасидаги бошқа муҳим йўналишлар бўйича фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг