Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳайратланарли технологиялар, роботлар... Тошкентдаги кўргазмада (фото)

Ҳайратланарли технологиялар, роботлар... Тошкентдаги кўргазмада (фото)

Фото: «ЎзА»

Пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар залида «INNOWEEK – 2019» инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди.

«INNOWEEK – 2019» доирасида 30 дан ортиқ мамлакатдан келган 6000 га яқин иштирокчи жам бўлди.

Ҳафталикинг дастлабки кунида бир қатор муҳим тадбирлар ўтказилди.

Унинг доирасидаги инновацион маҳсулотлар кўргазмасида маҳаллий ҳамда хорижий инновацион ва илмий марказлар, инвестиция жамғармалари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес инкубаторлар ўзларининг энг сўнгги технологиялари, инновацион лойиҳалари, прототиплари ва бизнес моделлари билан иштирок этмоқда.

«INNOWEEK–2019» дастуридан, шунингдек, Халқаро инновацион-инвестицион форум, IRC халқаро робототехника чемпионати, Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган «Инновациялар ва технологиялар трансферида интеллектуал мулкнинг аҳамияти» мавзусидаги минтақавий семинар, «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони совриндорларини тақдирлаш маросими, «Future Foresight» семинар-тренинглар ўрин олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг