Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун онлайн ариза топшириш мумкин

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун онлайн ариза топшириш мумкин

Фото: iibb.uz

1 апрелдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ариза топшириш мумкин. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизматининг хабар қилди.

Маълум қилинишича, 13 февраль куни ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва адлия вазири Русланбек Давлетов бу ҳақдаги қўшма қарорни имзолаган.

Янгилик бутун Ўзбекистон бўйича жорий этилади. Хизматдан фойдаланиш учун давлат хизматлари маркази орқали тақдим этиладиган электрон рақамли имзо бўлиши лозим.

Онлайн ариза топшириш вақтида аризачининг фотосурати ИИВ маълумотлар базасидан олинади. Агар аризачи ҳайдовчилик гувоҳномасида янги фотосуратини кўришни хоҳласа, давлат хизматлари марказига ташриф буюриши керак.

Киритилган маълумотлар текширилганидан сўнг давлат божини тўлаш учун квитанция тайёрланади. Тайёр ҳужжатни давлат хизматлари марказидан олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1 июндан прописка ва почта манзилидан қатъи назар, ҳар қандай давлат хизматлари маркази орқали давлат хизматларини олиш мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг