Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Google» тергов тўхтатилиши учун салкам миллиард евро тўлашга кўнди

«Google» тергов тўхтатилиши учун салкам миллиард евро тўлашга кўнди

Фото: «Вести»

«Google» интернет-концерни Франция ҳукумати қўзғаган молиявий фирибгарликлар бўйича тергов тўхтатилиши учун салкам 1 миллиард евро бадал тўлашга кўнди, деб хабар берди «Вести».

Бу пулларнинг €500 миллиони жарима, €465 миллиони илгари тўланмай қолган солиқдир.

«Google»нинг Европадаги штаб-квартираси Дублин (Ирландия)да жойлашган. Ирландияда корпоратив даромад солиғи бошқа мамлакатлардан паст, у ерда рўйхатдан ўтган компаниялар солиқ имтиёзларидан фойдаланади.

Франция ҳукумати 2015 йили «Google»ни молиявий фирибгарликда шубҳа остига олган, Францияда тузилган реклама шартномаларидан тушган даромадлари учун солиқни Ирландияда тўлаганликда айблаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг