Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғолиб талабага 50 000 АҚШ доллари! Ўзбекистонда «mGovAward» танловига старт берилди (онлайн трансляция)

Ғолиб талабага 50 000 АҚШ доллари! Ўзбекистонда «mGovAward» танловига старт берилди (онлайн трансляция)

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда биринчи маротаба дастурий иловаларни ишлаб чиқиш бўйича мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этадиган республика танлови старт берилди.

Бугун, 26 сентябрь куни «ICTWEEK UZBEKISTAN» АКТ ҳафталиги доирасида «Ўзэкспомарказ» МКК АЖда «mGovAward» конференцияси бошланмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида IТ-Парк томонидан Бирлашган Араб Амирликлари билан биргаликда талабалар орасида Ўзбекистонда давлат мобиль иловаларини ишлаб чиқиш бўйича биринчи «mGovAward» республика танлови ўтказилишини эълон қилинади.

Конференцияда юқори мартабали меҳмонлар: Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов, Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири, жаноб Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Қарқовий бошчилигидаги делегация, Ўзбекистоннинг бир қатор вазирликлари раҳбарлари ва бошқалар иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу конференциядан онлайн трансляция уюштирилмоқда. 

Танловда талабалар 5 йўналишда ўзларини синаб кўришлари мумкин:

  1. Таълим;
  2. Соғлиқни сақлаш;
  3. Туризм;
  4. Транспорт ва логистика;
  5. Бизнес ва G2B.

Танловнинг асосий мезонлари қуйидагилар бўлади: бўлғуси илованинг самарадорлиги, унинг инновационлиги ва фойдаланишда оддийлиги. Танловга аризаларни қабул қилиш бугундан бошланади!

«mGovAward» танловида иштирокчилар Ўзбекистондаги мавжуд муаммолардан бирини ҳал қилишга ёрдам берадиган мобиль илова яратишлари керак бўлади.

Танловнинг мукофот жамғармаси $100,000, шундан $50,000 биринчи ўринга, $30,000 иккинчи ўринга ва $20,000 учинчи ўринга берилади. Шунингдек, ғолиблар Бирлашган Араб Амирликларига бепул саёҳат ва IТ-Парк инкубация дастурида бевосита қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритадилар!

Анкетани тўлдиринг ва биринчилардан бўлиб танлов иштирокчисига айланинг!

Танлов веб-сайти: www.mgovaward.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг