Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия компаниялари Ўзбекистонда аутсорсинг марказларини очишга қизиқиш билдирди

Германия компаниялари Ўзбекистонда аутсорсинг марказларини очишга қизиқиш билдирди

Фото: IT-Park

Тошкентдаги IT-Parkда Олденбург университети профессорлари ва илмий ходимлари, Германия авиация ва космонавтика маркази вакиллари ҳамда Германия Федератив Республикасидаги IT-компаниялар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Германия вакиллари Ўзбекистонда аутсорсинг марказларини очишга қизиқиш билдирган. Ўзбекистон агросаноат мажмуасида инновациялар ва IT ғояларни ривожлантириш ва жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилинган.

Учрашув якунида томонлар IT соҳасида келгусида ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисида келишиб олишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг