Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Samsung Galaxy M52: cмартфон расмий тақдимотига тўрт кун қолганида барча хусусиятлари маълум бўлди

Samsung Galaxy M52: cмартфон расмий тақдимотига тўрт кун қолганида барча хусусиятлари маълум бўлди

Фото: «Samsung»

Samsung Galaxy M52 смартфони расмий тақдимоти 28 сентябрга белгиланган. Шунга қарамасдан, компания айрим Европа мамлакатларидаги расмий саҳифаларида янги қурилмаси ҳақидаги маълумотларни жойлаштирди. Бу ҳақда «iXBT» ёзмоқда.

Янги қурилма A52s смартфонининг соддалаштирилган кўринишини эслатади, дейилади нашр хабарида.

Смартфон ҳозирча номи маълум қилинмаган саккиз ядроли, 5Gни қўлловчи платформада ишлайди. Айрим манбалар гап Snapdragon 778G процессори ҳақида кетаётганини тахмин қилишмоқда, бироқ корейс компанияси бу фаразларни ҳозирча тасдиқлаган эмас.

Фото: «Samsung»

Galaxy M52 техник хусусиятлари:

  • Хотира: оператив — 6 Гб; ички — 128 Гб; microSD учун жой ажратилган;
  • Экран: 6,7 дюйм, Super AMOLED дисплей (2400х1080 пиксел);
  • Камера: фронтал — 32 Мп; асосий — уч датчикли 64, 12 ва 5 Мп;
  • Аккумулятор — 5000 мАс;
  • Қурилма ўлчамлари — 164,2х76,4х7,4 мм, оғирлиги — 174 г.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг