Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди iPhone лидер эмас. Йилнинг энг яхши смартфонлари маълум бўлди

Энди iPhone лидер эмас. Йилнинг энг яхши смартфонлари маълум бўлди

Фото: «Яндекс»

«Business Insider» нашри экспертлари ҳозирда энг машҳур смартфонларнинг  афзаллигу камчиликларини таҳлил қилиб, жорий йилнинг энг яхши 20 та смартфони рейтингини тузиб чиқди.

1-ўрин OnePlus 7T. Тасвирнинг тиниқлиги, оптималлаштирилган ОС, Snapdragon 855 Plus платформаси, ҳар томонлама мукаммаллиги эътибордан четда қолмади. Бундан ташқари, экспертлар мобилнинг унча қиммат бўлмаган баҳосига ҳам аҳамият қаратишди — $600.

Бироқ танқидчилар ҳам фикр билдиришди: симсиз қувватлантириш ва қулоқчинлар учун бўлинма мавжуд эмас, дисплей эса каттароқ — 6,55 дюйм.

2-ўрин «Олмали» гаджетларга насиб этди. Бу ўринга iPhone 11 муносиб топилди. Экспертларга смартфоннинг нархи ($700), A13 чипи, интуитив тушунарли ОС, Appleнинг бошқа жиҳозлари билан мос келиши, яхши камераси манзур бўлди.

Уларга экран ўлчамининг паст (828 p) экани, симсиз қувватлантириш ҳамда қулоқчинлар учун бўлинма йўқлиги ёқмади.

3-ўрин — OnePlus 7 Pro. Тезкорлиги, батарейкасининг қуввати, жадал қувватлантириш жиҳози, моделнинг дизайни ва нархи — $670 яхши баҳоланган.

4-ўрин — Google Pixel 3a ва Pixel 3a XL ($400 ва $470) смартфонларига муносиб кўрилди.

5-ўрин — OnePlus 6T ($500 — 550).

6-ўрин — Samsung Galaxy S10e ($650).

7-ўрин — Apple iPhone XR.

8-ўрин — Galaxy Note 10 Plus.

9-ўрин — Galaxy S10.

10-ўрин — iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max.

11-ўрин — Samsung Galaxy Note 10.

12-ўрин — Google Pixel 3 ва Pixel 3 XL.

13-ўрин — iPhone XS ва iPhone XS Max.

14-ўрин — Apple iPhone 8 ва iPhone 8 Plus.

15-ўрин — Samsung Galaxy S9 ва S9 Plus.

16-ўринRazer Phone 2.

17-ўрин Moto G7.

18-ўрин — LG G8.

19-ўрин —  LG V40.

20-ўрин — Apple iPhone X. Рейтингга айнан у якун ясаб берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг