Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Элон Маск Марсга ядро бомбаси ташлаш таклифини берди

Элон Маск Марсга ядро бомбаси ташлаш таклифини берди

Фото: «TUT.by»

Миллиардер ҳамда «SpaceX» ва «Tesla» компаниялари асосчиси бу ҳақда ўз твиттер-аккаунтида хабар берди.

«Марсни портлатамиз!» — миллиардер, «SpaceX» ва «Tesla» компаниялари асосчиси Элон Маск ўз твиттер-аккаунтида шундай хабар қолдирди. Шундан сўнг мухлисларидан «қизил сайёра» колонизацияси келажаги ҳақидаги саволлар ёғилишни бошлаган.

Фанатлар бу ғоя янгилик эмаслигини унга эслатиб қўйишди. Маскнинг ўзи ҳам 2015 йилда бир нави бўлса ҳам атмосфера яратиш учун ўлик сайёрани «иситиш» кераклигини айтганди. Маскнинг таъкидлашича, бунинг учун сайёра юзасида бир неча термоядровий бомбани портлатиш керак. Ана шунда, режага кўра, сайёра юзасидаги карбонат ангидрид гази захиралари муз қалпоқларни «эритиб», одамлар учун бирмунча мўътадил шароитни юзага келтиради.

Марсга парвоз 2030 йилнинг берисида амалга ошмайди. Унгача «SpaceX» компанияси астронавтлардан ташқари, ҳозир синовлари жуда суст кетаётган ракетани ҳам тайёрлашга улгуриши шарт.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг