Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Электрон ҳукумат» маркази директорига ўринбосар тайинланди

«Электрон ҳукумат» маркази директорига ўринбосар тайинланди

Фото: «egovernment.uz»

Бугун, 4 июль куни Дониёр Отажонов «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази директори ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берди.

Янги ўринбосарни тайинлашда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров, «Электрон ҳукумат» маркази директори Зафар Раҳматуллаев ва бошқалар иштирок этишди.

Дониёр Отажонов шу кунга қадар Ахборот технологияри ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Электрон ҳукуматни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг