Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директорига янги ўринбосар тайинланди

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директорига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Марказ ахборот хизмати

Азиз Худаев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси директори ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда марказ ахборот хизмати хабар берди.

Азиз Худаев (1986 йилда туғилган) Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган.

2008 йилдан 2014 йилгача Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасида ишлаган.

2013-2015 йилларда у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси талабаси бўлган.

2015 йилдан ҳозирги кунга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бўлим бошлиғи вазифасида ишлаган.

Марказ директорининг янги ўринбосарини АКТ вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось жамоага таништирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг