Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Диққат! Видеодарслар хориж телеканаллари ўрнида намойиш этилади

Диққат! Видеодарслар хориж телеканаллари ўрнида намойиш этилади

Карантин даврида умумий ўрта таълим ва мактабгача таълим муассасалари ўқувчиларига телевизион видеодарсларни тайёрлаш ва тарқатишни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорликда тайёрловчи умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига «online-maktab» ва «online-bog’cha» рукни билан ташкил этиладиган телевизион видеодарсларни барчага сифатли етказишни таъминлаш мақсадида «Uzdigital TV» МЧЖ, «Ўзбекистон Кабел Телевиденияси» МЧЖ, кабел ва эфир кабел телевидение ҳамда IP-телевидение тармоқлари оператор ва провайдерлари тармоқларидаги тижорат асосида тарқатилаётган 4 та хорижий телевидение каналлари ўрнига, шунингдек ер сунъий йўлдоши орқали узоқ ва бориш қийин аҳоли пунктларида ўрнатилган кам қувватли телеузаткичлар орқали қўшимча каналлар шаклида 4 та телевизион канал орқали очиқ ҳолда бепул асосда тарқатилиши ташкиллаштирилди.

Телевизион видеодарсларни:

  • «Uzdigital TV» МЧЖ абонентлари National Geographic, Eurosport, Охота и Рибалка, Муз ТВ телеканаллари ўрнига томоша қилишлари мумкин;
  • Кабел телевидение ҳамда IP-телевидение абонентлари RU.TV, Muzika Pervogo, Fashion TV, TVS телеканаллари ўрнига томоша қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун тўртинчи чорак дарслари душанба, 30 март кунидан бошлаб ҳар куни cоат 8:30дан телевидение ва интернет орқали бошланишини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг