Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Даниялик олимлар телефон орқали «юрак хуружи» ташхисини қўйишга қодир нейротармоқни яратди

Даниялик олимлар телефон орқали «юрак хуружи» ташхисини қўйишга қодир нейротармоқни яратди

Фото: «Disruptordaily.com»

Даниялик олимлар юрак хуружи содир бўлганини аниқлашга қодир «Corti Signal» нейрон тармоғини яратди. Янги сунъий интеллект тез ёрдам хизматидаги операторларнинг аксарияти пайқай олмайдиган инфаркт ҳолатларига тўғри ташхис қўя олади, деб хабар берди «NV.ua».

«Corti Signal» реал вақтда маълумотларни таҳлил қилади ва атига бир неча сонияда ташхисни қўяди. Ушбу дастур нафақат эшитиш ва оғзаки маълумотларни таҳлил қилади, балки жабрланган инсоннинг нафас олишини ҳам кузата олади.

«Суҳбатлар — маълумотларнинг бир қисмидир. Биз бевосита овоз оқимига мурожаат қилиб, ундаги муҳим маълумотларни аниқлашга қодир кўплаб нейрон тармоқлари яратдик. Ушбу имкониятлар қанчалик сифатли бўлса, бизнинг башоратимиз шунчалик аниқ бўлади», — дейди ихтирочилардан бири.

Таъкидланишича, тиббиёт хизматининг тажрибали диспетчери юрак хуружини 73 фоиз ҳолатда аниқлайди. «Corti Signal» эса ушбу вазиятда 95 фоиз аниқликда ишлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг