Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир Абдулла Арипов ва БАА вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Қарқовий «ICTEXPO» кўргазмасида (фото)

Бош вазир Абдулла Арипов ва БАА вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Қарқовий «ICTEXPO» кўргазмасида (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Аввалроқ «ICTWEEK UZBEKISTAN» АКТ ҳафталиги доирасида «Ўзэкспомарказ» МКК АЖда «mGovAward» конференцияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.

Конференцияда юқори мартабали меҳмонлар — Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов, Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Қарқовий, Ўзбекистоннинг бир қатор вазирликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, АКТ вазирлиги кўмагида IТ-Парк томонидан Бирлашган Араб Амирликлари билан биргаликда талабалар орасида Ўзбекистонда биринчи маротаба дастурий иловаларни ишлаб чиқиш бўйича мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этадиган республика танловига старт берилди.

Шунингдек, конференцияда танлов муддатлари ҳам маълум қилинди:

  • 26 сентябрдан танлов очиқ деб эълон қилинади;
  • 2 октябрдан 30 ноябргача ҳудудларда тарғибот ўтказилади;
  • 1 декабрдан 2020 йил 1 январгача талабалардан аризалар қабул қилинади;
  • 2020 йил 2 январдан 28 февралгача аризалар баҳоланиб сараланади;
  • 2020 йил 12-13 март кунлари сараланган лойиҳалар тақдимоти уюштирилади;
  • 2020 йил 14 мартда танлов якунланиб, ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилади. Танловнинг мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларидан иборат ва биринчи ўрин учун мукофот 50 000 $, иккинчи ўрин учун – 30 000 $ ва учинчи ўрин учун – 20 000 $ миқдорида белгиланган.

Конференция якунига етгач, меҳмонлар АКТ ҳафталиги доирасида бўлиб ўтаётган анъанавий «ICTEXPO» кўргазмасини ҳам кўздан кечиришди.

«Xabar.uz» ушбу ташрифдан фоторепортаж тайёрлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг