Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

My.gov.uz портали орқали болаларни боғчага жойлаштиринг! (видео)

My.gov.uz портали орқали болаларни боғчага жойлаштиринг! (видео)

Фото: «Xabar.uz»

2018 йилнинг 1 апрелидан эътиборан болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ва навбатга қўйиш ЯИДХП (my.gov.uz) ва давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиб келинмоқда.

Болаларни мактабгача таълим муассасаларига онлайн тарзда жойлаштириш имконияти ота-оналарга қулайлик яратди ва юз мингдан ортиқ ота-она ушбу электрон хизматдан фойдаланишга муваффақ бўлди.

Хизматга ўтиш учун:

  1. Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш.
  2. Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш навбатини текшириш.

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари ушбу хизматдан қандай фойдаланиш ҳақида видеоқўлланма тайёрлашди. Ушбу видео ёрдамида фарзандингизни my.gov.uz орқали онлайн тарзда боғчага жойлаштириш учун ариза беришингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг