Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Биз – бир жамоа, биз – бир оиламиз» (фото)

«Биз – бир жамоа, биз – бир оиламиз» (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан «Ҳудудларда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришда маҳаллий давлат ҳокимлик органлари билан ҳамкорлик муносабатлари» мавзуида республика семинари бўлиб ўтди.

Семинар давомида иштирокчилар вазирлик томонидан Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги 30-мактабда ташкил этилган компьютер технологиялари, робототехника, киберспорт бўйича махсус тўгарак фаолияти билан танишишди.

Тадбирнинг иккинчи куни иштирокчилар Хива шаҳрида очилган Рақамли технологиялари ўқув марказини бориб кўришди, шунингдек, Хива алоқа тарихи музейи, шаҳардаги Ичан қалъа мажмуасида бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, «Биз – бир жамоа, биз – бир оиламиз» шиори остида ўтказилган семинарнинг асосий мақсади АКТ соҳасида ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишиш ва тажриба алмашиш, эришилган натижаларни тизимдаги корхоналар ўртасида кенг тарғиб қилиш, соҳа ходимларининг касбий малакаси ва билим даражасини ошириш эди.

Семинарнинг очилишида АКТ вазири Шуҳрат Содиқов ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов қатнашган ҳамда Хоразм вилояти ҳокими вилоятда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун маҳаллий бюджетдан 21 миллиард сўм ажратилишини маълум қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг