Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«LG» 16 камерали смартфон чиқаради

«LG» 16 камерали смартфон чиқаради

Фото: «PhoneArena»

Битта смартфонга нечта камера керак? «Apple»нинг назарида битта, нари борса иккита. Бу фикрга қўшилмаган «Samsung» камераларни тўрттагача етказди. Кейин «Nokia» беш камерали смартфон чиқараркан деган миш-мишлар урчиганда кўпчилик буни ҳазилга йўйганди. Энди ҳазил билан чинни фарқлаб бўлмай қолди — «LG» 16 та камерали смартфонга патент олганидан сўнг. Ўн олтита камера! Смартфон учун? Йўғ-ей?!

Патентда корейс компаниясининг турли фокус масофали ва хусусиятли 16 объективли қурилмаси тавсифланганган. Бунча камера жуда кўп эмасми? Шундайку-я, аммо тавсифномада бунча камералардан нима мақсадларда фойдаланиш ҳам кўрсатилган. Масалан, тугмасини битта босишда 16 та камера бирваракайига суратга туширади. Энг яхшисини ўзингиз танлаб олаверсиз — мана, гап қаерда.

Патентда келтирилишича, ҳар хил суратларнининг ҳар хил жойларини бирлаштириш, панорама қилиш, «юзларни алмаштириш», селфи олиш мумкин экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг