Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ахборот хавфсизлиги бўйича энг кучли мутахассислар Тошкентда йиғилади

Ахборот хавфсизлиги бўйича энг кучли мутахассислар Тошкентда йиғилади

Пойтахтдаги Халқаро бизнес марказида 22-23 ноябрь кунлари «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик муаммолари» мавзусида республика конференцияси бўлиб ўтади.

Конференцияга давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ахборот коммуникация технологияларига масъул шахслари ҳамда АКТ ва АХ бошқарма, бўлим бошлиқлари, АХ масъул шахслари таклиф этилган.

Ўзбекистонлик дастурчилар билан биргаликда хорижий вендорлар, компанияларнинг экспертлари ҳам ушбу тадбирга таклиф этилганлиги унда кўтариладиган масалалар ўта муҳимлигини тасдиқлайди.

Ташкилотчиларнинг хабар беришича, конференцияда корпоратив ахборот хавфсизлиги масаласига кўпроқ урғу берилиб, ташкилотларга ечимларни топишда дастурий ёки техникавий кўмак бериш муҳокама қилинади.

Ташкилотчилар — Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази, Тошкент ахборот технологиялари университети, «UNICON.UZ» ДУК.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг