Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Арманистонлик IT-мутахассислар Ўзбекистонда малака ошириши мумкин

Арманистонлик IT-мутахассислар Ўзбекистонда малака ошириши мумкин

Фото: «Mitc.uz»

30 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Б.Олматов Арманистон Республикаси юқори технологияли саноати вазирининг ўринбосари Гегам Левонович Варданян билан учрашди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мулоқот чоғида томонлар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорлик улкан салоҳиятга эга эканини қайд этишди ва ўзаро манфаатли бўлган устувор йўналишларда шерикликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистондаги соҳа олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш ва IT-мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунларига кўра, экспертлар даражасида музокараларни давом эттириш учун ҳамкорликдаги ишчи гуруҳини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг