Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Apple» компанияси «iPhone»ларни полициячилардан ҳимоя қилишга ваъда берди

«Apple» компанияси «iPhone»ларни полициячилардан ҳимоя қилишга ваъда берди

Фото: «NV.ua»

«Apple» компанияси тергов вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан бирор бир шахснинг «iPhone»га кириш имконини берувчи портни блоклашини маълум қилди. Бу дунёнинг етакчи технологик гиганти жиноятларни тергов қилишда қанчалик ёрдам кўрсатаётгани борасидаги баҳс-мунозараларнинг авж олишига сабаб бўлади, деб хабар берди «NV.ua».

«Apple»нинг маълум қилишича, «iPhone» қурилмасининг пастки қисмидаги «Lightning» порти фойдаланувчи ўз телефонини блоклаганидан бир соат ўтиб ўчадиган бўлади. Бу куз ойида тақдим этиладиган дастурий таъминотнинг бир қисми ҳисобланади.

Мазкур ўзгартириш «iPhone» фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган. Қурилмадан мунтазам фойдаланиб келаётган одамлар учун бу сезилмайди ҳам, бироқ полиция «Lightning» порти орқали маълумотларни тортиб олишда анча қийналади.

Шунга қарамай «Apple»нинг сўзларига кўра, мазкур ўзгаришлар орқали улар ҳуқуқ-тартибот ходимларининг ишларига халақит бериш ниятида эмас.

«Биз шунчаки «Apple» маҳсулотларининг ҳар биридаги ҳимоя тизимини муназам мустаҳкамлаб борамиз, бу орқали ўз мижозларимизга хакерлардан, шахсий маълумотларни ўғирловчилар ва унга қизиқувчилардан қутилишга ёрдам берамиз. Биз ҳуқуқ-тартибот органларини жуда ҳурмат қиламиз ва хавфсизлик соҳасини мустаҳкамлаш орқали уларга ўз вазифаларини бажаришда тўсқинлик қилиш ниятида эмасмиз», — дейилади компания баёнотида.

«Lightning» порти «iPhone» қурилмаларини қувватлантиришда ишлатилади. Қурилма блокда бўлса ҳам қувват олаверади, бироқ бир соат ўтгач маълумотларнинг узатилиши блокланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг