Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Антирейтинг: энг кўп бузилувчи смартфонлар рўйхати эълон қилинди

Антирейтинг: энг кўп бузилувчи смартфонлар рўйхати эълон қилинди

Фото: «altonivel.com»

«Blancco» компанияси жорий йилнинг биринчи чорагида махсус тадқиқот ўтказиб, қайси смартфонлар энг «муаммоли» чиқаётганини аниқлади. Текширувлар натижаси акс этган доклад куни кеча эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Терабайт».

Айтиш керакки, мутахассислар ушбу тадқиқот доирасида ҳам «Android», ҳам «iOS» тизимидаги смартфонларнинг неча фоизида нуқсонлар юзага келганлиги ўрганилган. Экспертларнинг таъкидлашларига кўра, «Android» қурилмаларда муаммолар асосан уларнинг камералари, микрофонлари ва аккумуляторларида кўзга ташланади. «Тишланган олмали» гаджетлар фойдаланувчилари эса кўпроқ экран, Wi-Fi ҳамда Bluetooth модулларидаги носозликлардан шикоят қилишган. Ҳар икки тизимдаги девайсларда ҳам учрайдиган муаммо – самарадорликнинг пастлигидир.

«Яшил роботчали» қурилмалардаги ишкаллар қуйидаги жадвалда ишлаб чиқарувчи компаниялар кесимида кўрсатилган:

Фото: «ferra.ru»

iOS тизимли қурилмаларнинг муаммолари миқдори эса қуйидаги жадвалда моделлар кесимида кўрсатилган:

Ўрин

Модел

Нуқсонлар миқдори

1

iPhone 6

22%

2

iPhone 6S

16%

3

iPhone 6S Plus

9%

4

iPhone 6 Plus

8%

5

iPhone 7

8%

6

iPhone 7 Plus

7%

7

iPhone 5S

5%

8

iPhone X

3%

9

iPhone 8 Plus

3%

Тадқиқот натижаларига кўра, Apple корпорациясининг энг «муаммоли» планшети «iPad Air 2» бўлиб чиққан.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг